Агро-Инновациялар

Ўсимликлар биостимуляторлари

15.03.2021

Ҳозирги кунда эса биостимуляторлар қишлоқ хўжалигининг энг тез ривожланиб бораётган секторларнинг бирига айланиб ҳажмлари бир йилда 12-15 фоизга ўсиб бормоқда

Ўсимликлар биостимуляторлари
Беш ёки олти йил аввал биостимуляторлар ҳақида жуда кам одамларнинг хабари бор эди. Ҳозирги кунда эса биостимуляторлар қишлоқ хўжалигининг энг тез ривожланиб бораётган секторларнинг бирига айланиб ҳажмлари бир йилда 12-15 фоизга ўсиб бормоқда.
«Асосий равишда биостимуляторларни ташкил этган молекула, бирикмалар ёки организмларнинг агроэкологик тизимига тушиш натижасида ўсимликлар соғлигига кўп афзалликларни келтириши туфайли биостимуляторларни ишлаб чиқиши қишлоқ хўжаликнинг тез ривожланиб бораётган соҳасига айланмоқда», — дейди Марк Бельмонте. Бельмонте Канада Манитоба Университетида биостимуляторлар тадқиқоти билан шуғулланиб келмоқда.
Ўсимликлар биостимулятори бу ўсимликларнинг табиий биологик жараёнлари фаоллаштиришга кўмаклашадиган ҳар хил табиий моддаларнинг ҳосилалари бўлиб экинларнинг стрессини уддалаш ҳамда ҳосилдорлик ва сифат нуқтаи назаридан максимал генетик салоҳиятига етишишига ёрдам беради.
Стресс ҳосил йўқотишнинг асосий сабабларнинг бири ҳисобланади. «Экишга уннаётганингизда ва уруғларни, хоҳ у рапс, буғдой ёки соя уруғ бўлса ҳам, экаётганингизда, ҳозирги кунда олиниши мумкин бўлган ҳосилининг бор-йўғи 10 фоиздан 15 фоизгача олишингиз мумкин», — дейди Кип Уоркман, Саскачевандаги биостимуляторларни сотиш бўйича менеджери.
«Стресслар (совуқ тупроқ, ёруғ етишмаслиги ёки сув танқислиги) уруғ маҳсулдорлигига таъсир этиши сабабли стресс омиллари мавжуд бўлгунча қадар ҳосилдорликнинг муайян вақт мобайнида пасайтирилиши давом этилади. Биостимуляторларни қўллаш билан биз стресснинг салбий таъсирини пасайтириш ҳисобига уруғ маҳсулдорлик максимал салоҳиятини ошкор қилишга ҳаракат қилмоқдамиз», — ҳикоя қилади Уоркман.
««Биостимулятор» сўзи хали янги бўлса ҳам, фермер ва боғбонлар ушбу табиий ресурслар турларидан юзлаб йиллар давомида фойдаланиб келмоқда. Уларнинг амал қилиш асосий механизмларни биз эндигина англамоқдамиз. Биостимуляторлар тадқиқотларнинг йирик соҳасидир», — дейди Балакришнан Притивирадж, Далхаузи Университетининг Экологик фанлар кафедраси доценти.
«Биостимулятор ўсимлик физиологиясини шундай равишда ўзгартирадики ўсимликлар сув танқислиги, қурғоқчилик, тупроқ шўрланиши каби абиотик омилларга чидамлироқ бўлади, — дейди Притивирадж.
Биостимуляторларнинг амал қилиниши
Бельмонте ва унинг Манитоба Университетидаги жамоаси бу хилдаги қўшимча моддаларининг экинлар ҳосилдорлигига таъсирини ўрганиш мақсадида биостимуляторни рапсда синаб кўрмоқда. Улар биостимуляторларнинг қўлланиши ҳақиқатан илдиз тизими ўсиши ҳамда рапс ўсимликлар иммунитетини ошириб ва шу сабабдан ўсимликлар атроф-муҳитнинг салбий ҳолатлари ва касалликларга чидамли бўлишини аниқлади.
Баъзи биостимуляторларнинг таркибида асосий ўсимликлар ўсиш гормонлари (масалан, ауксин, цитокинин ва гиббереллин кислотаси бирикмаси) мавжуд бўлиб, баъзилар эса фотосинтез жараёнларини тезлаштириш қобилияти туфайли ўсимликлар астойдил ўсишига олиб келади.
Биостимуляторлар туркумлари, жумладан, метаболит ва микроблар, ўсимликлар ботаник экстрактлари (сув ўтлари каби), аминокислота, оқсиллар ва цитокининлар кўплиги сабабли уларни назорат қилишини қийинлаштиради.
Биостимуляторлар сифатида пеш қилинадиган маҳсулотлар кўплиги туфайли халқаро назорат органлари, жумладан АҚШ Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Агентлиги жаҳон олимлари билан биостимуляторларни қайд қилишни тартибга соладиган қонунчиликнинг ишлаб чиқилиши борасидаги музокараларни олиб бормоқда. Бу эса қийин масала.
«Маҳсулотнинг табиати мураккаблиги сабабли регуляторларнинг ишлаб чиқилиши мушкулдир, — дейди Притивирадж. — Биостимуляторларнинг таркибида минглаб ҳар хил бирикмалар мавжуд ва ушбу кимёвий моддаларнинг миқдорини аниқлаш анча чигалдир».
Биостимуляторлар қимматбаҳо маҳсулотлар деган фикри мавжуд, аммо канадалик мутаххасислар бу фикрига қўшилмайди. Маҳсулотга қараб биостимуляторни қўллаш баҳоси 1 акрга 7дан 9 АҚШ долларгача ташкил этади.
Мутахассислар биопрепаратларни, биринчи навбатда, уруғларга ишлов беришда қўллашни тавсия қилади.
«Ғарбий канадалик агроэкинлар ишлаб чикарувчиларига экиш вақтида учратадиган муаммоларнинг бири бу об-ҳаводир – ҳаддан ташқари иссиқ ёки қуруқ, ёхуд нам ёки совуқ. Шу сабабдан, эрта мавсумий стрессларни камайтириш, ўсимликнинг тез униб чиқилиши ва илдиз тизимини шакллаштиришига кўмаклашиш мақсадида биостимуляторларни бирдан уруғларда қўллаш афзалроқ, — ҳикоя қилади Притивирадж. — Агроэкинларнинг салоҳиятли ҳосилдорликни илк босқичида аниқлаш ўсимликларнинг кейинги ривожланиши ва натижада мул ҳосилдорликнинг гаровидир. Муваффакиятли бошланиш ўсимликлар учун жуда муҳим!»
Биостимуляторларнинг барг бўйича, гербицид ёки фунгицидлар билан аралашма сифатида қўлланиши ҳам мумкинлиги туфайли ишлаб чиқарувчининг далага бир марталик чикиши максимал самара беради. Биостимуляторни одатий ўсимликларни муҳофаза қилиш воситаларига қўшиши аралашма амал қобилиятини оширишнинг яхши усули ҳисобланади.
Биостимуляторлар ишлаб чиқариши тез ривожланиб фермерларнинг кўпчилиги улардан буғдой, арпа, рапс, соя ва маккажўхори каби муҳим агроэкинларда фойдаланади.
«Биостимуляторлар жуда истиқболли воситадир. Уларнинг арпа ва буғдой униб чиқишнинг тезлиги оширишига ҳақиқий таъсирининг гувоҳи бўлдик, — дейди денгиз ўтлар экстрактидан олинган биостимуляторнинг рапс ва дон экинларига таъсирини аниқлаш учун тадқиқот ўтказган Притивирадж. — Биз биостимулятор уруғлардаги (униб чиқиш учун талаб қилинадиган) амилазанинг вужудга келишини ошириб, оҳор (крахмал) алмашинувини сезиларли даражада тезлашририб натижада соғлом куртакларнинг униб чиқишига олиб келади».
«Биостимуляторлар бошқа ўсимликларни муҳофаза қилиш воситалари ўрнини босмасдан уларнинг амал қилинишини яхшилайди, — дейди Притивирадж. — Улар суғурта полис каби ишлайди: стресс пайдо бўлганда биостимулятор билан ҳимоялаган ўсимликлар ишлов берилмаган ўсимликларга нисбатан хавфсизроқ муҳитда бўлади».
Барг ўғитларнинг илдиз озуқа билан кўлланилиши ҳосилдорликни ҳамда ўсимликларнинг атроф-муҳит салбий омилларига барқарорлигини ошириб қишлоқ хўжалик экинларнинг харидоргир кўринишини яхшилайди. Ўғитлар суюқ бўлиб микроэлементлари хелатлар (панжасимон бирикмалар) шаклида ривожланади. Сув эритмалар тез тайёрланиб озуқа моддалари эса ўсимлик томонидан осон сингдирилади.