Агро-Инновациялар

Сув тежаш

17.03.2021

Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим соҳаси бўлиб аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари, бошқа саноат соҳаларини эса хом-ашё билан таъминлайди

Ҳар йили Ўзбекистонда 17 миллион тоннадан ортиқ мева ва сабзавот маҳсулотлари етиштирилади. Бу 1 одамга 300 кгдан ортиқ сабзавот, 75 кг картошка ва 44 кг узум тўғгри келишини англатиб ушбу миқдор дунёда қабул қилинган умумий оптимал истеъмол меъёридан уч бароварига кўпдир. Ўзбекистон аҳолиси қурғоқчиликка қарши курашиш борасида азалдан дарё сувидан суғориш мақсадида фойдаланиб натижада бир нечта суғориш тизимлар барпо қилинди. Қишлоқ хўжалик секторининг диверсификациялаш оқибатида аввал пахта учун ажратилган далаларнинг асосий қисми энди токзорлар, картошка ва бошқа экинлар билан эгалланган.
Иқтисодиётнинг ушбу секторининг ривожига тусқинлик омили сув ресурсларнинг етарли эмаслигидан иборат. Республика аҳолиси ўсиб бораётганини ва қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг кўпайишини инобатга олсак муаммо жиддийлиги намоён бўлади.
Ушбу муаммо миллий хавфсизлигига ҳам дахлдордир, чунки йирик ҳудудли, иссиқ, ёғингарчилиги кам иқлими ва узоқ ёз мавсумга эга бўлган аграр мамлакати учун сув доимо энг муҳим стратегик ресурс бўлиб қолади.
Томчилатиб суғориш усули Ўзбекистонда сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг самарали усулларининг бири ҳисобланади. Томчилатиб суғориш тизим кашфиётига биринчи патенти 1963 йилда Исроилда берилган бўлса бир йилдан кейин ушбу суғориш тизими АҚШда ҳам пайдо бўлди. Ушбу мамлакатларнинг олимларида ўзининг проектларини ҳаётга татбиқ қилиш учун маблағ, ёрдамчилар жамоаси ва илмий адабиёт муҳайё эди.
Аммо 1968 йилда техника прогрессига ёт бўлган Наманган шаҳрида агроном Джамолиддин Болтабоев қўлостидаги жиҳозлари – шланг, тугма ва кавшарлагичдан - томчилатиб суғориш тизимини Ўзбекистонда биринчи бўлиб ясаб уни ўзининг ер майдончасида кўллаши ҳақида кўпчилигининг хабари йўқ. Деҳқон ўзининг хўжалигини ривожлантириб ва қишлоғида олтин баробарида бўлган сувдан оқилона фойдаланишнинг усулини топиш учун иштиёқманд бўлиб бу усулини кашф этди.
Йиллар ўтгач агрономнинг ўғли - Адбулвохид Болтабоев – ота ишини охирига етказди. Олдин Адбулвохид қувурли томчилатиб суғоришни ўзининг пахта даласида муваффақиятли синаб 1 гектар ердан 38 центнер пахта ҳосил олди. Қиёслаш учун: Адбулвохиднинг қўшнилари худди шундай ер майдони 1 гектаридан 15 центнердан 21 центнергача ҳосил олди. Бундан ташқари, Абдулвохид сувдан 3 баровар, минерал ўғитлардан 50 фоиз ва қишлоқ хўжалик техникаси учун 1 гектарга 58 - 60 литр камроқ ёқилги саррфлаган.
Бугун Абдулвохид «Жамолиддин Сардор Хамкор» фермер хўжалиги ҳузуридаги томчилатиб суғориш тизимини тубдан тайёрлаш ва ўрнатиш бўйича хизмат кўрсатадиган ишлаб чиқариш ташкилотнинг раҳбаридир. Лекин ҳамма ҳам томчилатиб суғоришни ўзига эп кўра олмайди.
Дунё бўйича 1 гектар ерга бир томчилатиб суғориш тизимини ўрнатишнинг ўртача баҳоси 1200 АҚШ долларидан 3000 АҚШ долларни ташкил этади. Масалан, Абдулвохиднинг ишлаб чиқариш ташкилоти прейскурант баҳоларига кўра, томчилатиб суғориш тизимини буғдой майдони учун 10 гектарида ўрнатиш 91,6 млн сўм (тахминан 25 000 АҚШ доллар), пахта учун – бир оз арзонроқ – 88,4 млн. сўм (қарийб 24 000 АҚШ доллар) туради. Томчилатиб суғориш тизимининг энг арзони боғ учун мўлжалланган бўлиб 50,4 млн. сўм (қарийб 14 000 АҚШ доллар)ни ташкил қилади. Умуман олаганда, бу тизим анъанавий суғоришга нисбатан тегишли равишда 26 890 709 сўм (7000 АҚШ доллардан кўпроқ), 21 450 729 сўм (қарийб 6000 АҚШ доллар) ва 30 104 813 сўм (8000 АҚШ доллардан ортиқ)ни иқтисод қилишни имконини беради.
Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида таъкидлашича, томчилатиб суғориш пахтачилик учун сарфланадиган сувнинг 65%ни, боғдорчилик ва сабзавотчилик учун 54%гача бўлган сув миқдорини тежаш имконини бериб ҳосилдорликни сезиларли даражага оширади.
Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш масалалари юксак даражада кўтарилади. Мазкур муаммо мамлакат миллий хавфсизлик доирасида ҳам муҳокама қилинади.
Кўриладиган чора-тадбирлари туфайли бутун республика бўйича сув олиш ҳажмини 1990 йилга нисбатан 21%га пасайтиришга муваффак бўлиб сув олиниш йиллик ҳажми 62 млрд. куб метрдан 51 млрд. куб метрга тушган. Сув олиниши солиштирма ҳажми суғорадиган ерларнинг 1 гектарига 18 минг куб метрдан 10,5 минг куб метрга, яъни 42%га, камайган.
Қишлоқ хўжалигида сувнинг 80%гача бўлган ҳажми беҳуда сарфланади. Танқислик қатъий равишда мавжуд эмас – масала фақат сувдан самарасиз фойдаланишидадир.