Агро-Инновациялар

Аниқ қишлоқ хўжалиги

16.03.2021
Аниқ қишлоқ хўжалиги бу ҳосил сифатини яхшилаш мақсадида энг янги технологияларни қишлоқ хўжалигида қўллаш инновацион усулидир. Аниқ қишлоқ хўжалиги технологиялари дрон ёки спутниклар ёрдамида олинган сурат ёки видеотасвирлар каби масофавий зондлашнинг аниқ маълумотлардан фойдаланишни назарда тутади. Ушбу тасвирлар тупроқ ва ҳосилларнинг ҳолатини самарали кузатиб боришда кўмаклашади. Мазкур деҳқончилик усули харажатларни пасайтириш ҳамда атроф-муҳитнинг ҳолатини яхшилашга ёрдам бериши туфайли қишлоқ хўжалик мутахассислар кўпчилигининг эътиборини тортмоқда.
Аниқ қишлоқ хўжалиги нима ва унинг жорий этилишининг истиқболлари қандай?
Аниқ қишлоқ хўжалиги бу автоматизация натижасида ХХ асрнинг бошида юзага келган қишлоқ хўжалик инқилоби замонавий босқичининг авжи бўлиб у 1990 йилда генетик модификацияларнинг янги усулари жорий этганда давом этилди.
Аниқ қишлоқ хўжалигининг қонун-қоидаларини тушуниш учун олдин аниқ қишлоқ хўжалиги тушунчани ва унинг қишлоқ хўжалик мутахассислари учун афзалликларини аниқлаш лозим. Ушбу усул аниқ деҳқончилик номи билан ҳам маълум. Мазкур концепция остида информацион технологиялар (ИТ)ни қўллаган ҳолда даладаги қишлоқ хўжалик экинларни кузатиш, ўлчаш ва уларнинг ташқи ва ички ўзгарувчанликга таъсирланиши кўзда тутилади.
Аниқ қишлоқ хўжалик тизимининг асосий мақсади унинг афзалликларни белгилайди. Ушбу ёндашув бир томондан оптимал маҳсулдорлигига эришиш мақсадида қишлоқ хўжалик экинлари ва тупроқга бўлган талабларини, иккинчи томондан эса ресурслар сақланиши, экологик барқарорлик ва муҳофаза таъминланишини таърифлайди. Мазкур қишлоқ хўжаликни бошқариш мунтазам усули деҳқончиликнинг муҳим муаммоларни - ресурсларнинг керагидан ортиқ ишлатилиши, йирик харажатлар ва атроф-муҳитга ҳалокат таъсири - ҳал қилишда ёрдам беради.
Ҳозирги кундаги янги илмий-техникавий ютуқлари фермерларнинг фаолиятини енгиллаштириб уларга аввалгидан кўра ҳар хил муаммоларни тез ҳал қилишга ёрдам беради.
Мавжуд усулларнинг кўплигини ҳисобга олган ҳолда, табиийки, қишлоқ хўжалик мутахассислари, нарҳига яраша энг яхши ва сифатли маҳсулотга эга бўлишига интилади. Демак, кайси усулдан бошлаш афзалроқ? Ҳар бир маълум технологиянинг ижобий ва салбий томонларни баҳолаганда спутник ва бошқа жихозлар ёрдамида мониторинг қилиш аниқ қишлоқ хўжалиги учун энг тежамли ва енгил вариант сифатида қабул қилиниши мумкин.
Аниқ қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган масофавий тасвирлар ва уларни изоҳлаш асбоблари фермерларга муаммоли оралиқларни аниқлаш, муайан мақсадли ҳудуд учун қайси усул қўлланилиши лозимлигига қарор қилиш ва бунинг учун энг қулай вақтни ҳисоблашда кўмаклашади.
Аниқ қишлоқ хўжалигининг базавий технологиялари
Ўзгарувчан меъёрлар технологияси (Variable rate technology) бу фермерларга хўжаликнинг муайян соҳаси доирасида сарфланган ресурслар миқдорини назорат қилишни имкон берадиган деҳқончиликда қўлланиладиган ҳар қандай технологияси ёки усулидир. Ушбу аниқ қишлоқ хўжалиги технологияси ихтисослаштирилган дастурлар, контроллёрлар ва дифференциал глобал жойлаштириш тизимидан (DGPS) фойдаланади. Ўзгарувчан меъёрлар технологиясининг учта асосий ёндашувлар мавжуд – қўлда бажариладиган, хариталар ёки датчиклар маълумотидан фойдаланиш ёрдамида.
GPS ёрдамида тупроқ намуналарни танлаб олиш қишлоқ хўжалик усули самарали қарор қабул қилиш учун озуқа моддаларнинг таркиби, pH даражаси ва бошқа маълумотлар назорати борасидаги натижаларига асосланиб тупроқ намуналарни танлаб олишда асосланган усулдир. Танлаб олиш йўли билан тўпланган йирик маълумотлар экиш ва ўғитлаш миқдорини оптимизациялаш учун ўзгарувчан меъёрни ҳиоблашда қўлланилади.
Компьютер дастурлари бу фермер хўжаликларнинг аниқ чизмалар, дала хариталар, ҳосил таҳлили, ҳосилдорлик хариталар ҳамда зарур ресурсларнинг тўғри миқдорини аниқлаш учун мўлжалланган дастурларидир. Мазкур аниқ қишлоқ хўжалиги усулининг афзалликлари деҳқончиликни бошқариш учун экологик жиҳатидан хавфсиз режани яратишга кўмаклашиб, бу эса ўз навбатида, харажатларни пасайтириш ва ҳосилдорликни оширишдан иборатдир. Бир томондан, ушбу дастурлар паст аҳамиятли маълумотларни тақдим этиш ва ушбу маълумотлар бошқа ёрдамчи тизимларга киритилиши имкони йўқлиги сабабли муҳим қарорларни қилиш учун татбиқ қилина олмайди.
Аниқ қишлоқ хўжалиги усулининг масофавий зондлаш технологияси маълум вақт ичида ҳосилда стрессни қўзғатадиган тупроқ намликнинг миқдорини баҳолаш омилларини белгилайди. Бунда дрон ва спутниклардан олинган маълумотлардан фойдаланилади. Спутник тасвирлар дронлардан олинган маълумотларга нисбатан тушунарли ва ҳартомонлама аниқроқдир.
Аниқ қишлоқ хўжалиги технологияларидан қандай фойдаланилади?
Аниқ қишлоқ хўжалиги далада жойлашган датчиклар ёрдамида далаларни масофавий назорат қилиш ва бошқариш ҳамда ҳаводан дрон ва спутниклар ёрдамида кузатишга имкон беради. Ушбу воситаларнинг ҳар бири ўзининг аниқ мақсадларига мўлжалланганлиги туфайли уларни танлаш мураккабдир.
Илк кўринишда онлайн дастури (жумладан, Crop Monitoring) олинган маълумотларни онлайн тарзда тўплаш, тайёрлаш ва таҳлил қилиш имкони тақдим этиши сабабли спутник тасвирлар масофавий зондлашнинг энг фойдали усули эканига таасурот қолдиради.
Ушбу ІТ-маҳсулотлардан аниқ қишлоқ хўжалигида қўлланилиши тўлиқ маълумотларни бир жойда тўлаб олдинги маълумотларни олиш ва уларни қиёсий таҳлил қилиш, ҳисобот тайёрлаш ва ҳар қандай зарурий маълумотларни дала бошқариш жараёнининг ҳамма иштирокчилари (фермерлар, агрономлар, далада ишлайдиган қишлоқ хўжалик мутахассислари, суғурта компаниялар, трейдерлар ва ҳ.қ.) билан бўлишиш имконини беради.
Ўсиш босқичлари
Ўсимликлар ўсиш босқичи ҳақидаги долзарб маълумоти аниқ қишлоқ хўжалиги технологияни қўллаган агрономларга дала ишлари учун энг қулай вақтни тўғри танлашга ёрдам беради. Дала ишлари ўғитлаш, инсектицидлар, фунгицидларни қўшиш, суғориш ва дренаж тизимларни тўғри тақсимлашни қамраб олади. Шундай қилиб, хўжалик ишлари учун энг соз вақтини танлашга имкониятингиз мавжуд.
Унумдорлик даража бўйича далаларни зоналаш
Хўжалик далалари тупроқ таркиби, озуқа моддаларга бўлган эҳтиёжи, сувни сақлаш қобилияти ва бошқа кўп хусусиятлар бўйича фарқланиши сабабли дала зоналаш усули энг қулай усул ҳисобланади. Аниқ қишлоқ хўжалик тизими ер мақсадли вазифаси ва унга ишлов бериш усулини аниқлашда дифференциацияланган ёндашувни таклиф қилади.
Ушбу ёндашув деярли реал вақтда олинган спутник тасвирлари ҳамда муайян ретроспектив (утмишга оид) олдинги маълумотларни қиёсий таҳлили ёрдамида амалга оширилади. Маълум ўхшашлик такрорий тарзда пайдо бўлганига эътибор берганингизда бу, кўпинча, аниқ қишлоқ хўжалик тизими ёрдамида сизда фойда кетира оладиган қонунийлик аломатидир.
Географик ахборот тизими (ГИС)
Сиз жихозларнинг фақатгина қайерда жойлашганини эмас, балки унинг аниқ жойини билишингиз зарур. Аниқ қишлоқ хўжалигида ГИС туфайли қишлоқ хўжалик ишлари ва умумий унумдорлик ривожланади. Компьютер ёрдамида бошқариладиган экин қурилмалар (сеялкалар) ва ёмғирлатувчилар бир эгатдан икки марта ўтмаслиги сабабли, натижада бир ер майдонга бир неча марта ишлов бериш ёки ер майдонларни ўтказиб юбориш ҳолатлари мавжуд эмас. Ушбу аниқ қишлоқ хўжалиги инновацияси материаллар сарфланишни пасайтириб кимёвий препаратлардан фойдаланиш тақдирда эса табиатни муҳофаза қилади.
Crop Monitoring – Сизнинг Аниқ қишлоқ хўжалиги тизимига биринчи қадамидир
Аниқ қишлоқ хўжалиги тушунчани соддалаштириб таърифласак бу энг янги компьютер технологиялари ёрдамида деярли реал вақт ҳолатда ўсимликшунослик учун зарур бўлган аниқ маълумотларнинг олиниши ва таҳлил қилинишидир. Ушбу технологиянинг асосий мақсади энг самарали ёндашувларни аниқлашдан иборат.
Аниқ қишлоқ хўжалиги учун CropMonitoring дастури
CropMonitoring дастури ёрдамида барча маълумотлар бир жойда тўпланиб об-ҳаво шароитлари, ўсимликлар ўсиш босқичлари, экиш ёки ўғитлаш учун энг муносиб миқдори ва вақти, ГИС дала зоналаш ва бошқа кўп маълумотлари батафсил ва ҳартомонлама таҳлил қилинади.
Ақлий дастури сизга талафотларни олдини олишни таъминлаш учун об-ҳаво, ҳосил ва унинг ривожидаги меъёрдан ташқари бўлган ҳолатлар ҳақида барвақт хабар беради. Аниқ қишлоқ хўжалиги борасидаги релевант маълумот ва асосли тавсияларига эга бўлиш туфайли хўжаликдан максимал даражада самарали фойдаланиб уруғ ва ўғитлар миқдорини пасайтириш ва табиатни муҳофаза қилишда ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин.

Ҳосил сифатини яхшилаш мақсадида энг янги технологияларни қишлоқ хўжалигида қўллаш инновацион усули