Проектлар
2018 йил декабр ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан бир нечта йилларга мўлжалланган Орол денгизи қуриб кетиши оқибатларини тугатиш бўйича Давлат дастурининг амалга оширилиши бошланган. Ушбу глобал фаолиятининг асосий иштирокчилари Ўзбекистон Рeспубликaси Ўрмон xўжaлиги дaвлaт қўмитaси ва Ўзбекистон Рeспубликaси Фaвқулоддa вaзиятлaр вaзирлиги бўлиб махсус транспорт ва техник воситалари, авиация ҳамда Ўзбекистон Рeспубликaси Фaвқулоддa вaзиятлaр вaзирлиги, Ўзбекистон Рeспубликaси Ўрмон xўжaлиги дaвлaт қўмитaси ва бошқа ташкилотларининг 2,5 мингдан ортиқ мутахассислар жалб қилинган.
Орол тубининг қуриган майдони қарийб 6 млн. гектарни ташкил этиб ундан 3,2 млн. гектари Ўзбекистон ҳудудига тўғри келади. У ҳар хил туб қатламлари турларини касб этиб физик, кимё ва биологик жараёнлари натижасида пайдо бўлган ва денгиз тубида чўкиб қолган минерал зарраларидир. Мутаххасисларнинг фикрига кўра, тубнинг энг хавфли майдонлари шўрхоклардир. Лекин ушбу заҳарли шўр тупроқда ўсимликларни тутмоқ учун тамарикс ёрдам бера олади. "Тамарикс иккита вазифани бажаради, яъни тупроқни мустаҳкам бирикиб уни шамол билан учириб кетмасликни олдини олади. Ушбу ўсимлик медонос бўлиши муҳимдир, чунки у экилганидан бир нечта йилдан кейин гуллаб яқин келажакда минтақада асаларичиликни ривожланишига асос бўлади" дейди Орол минтақасини экологик соғломлаштириши бўйича Давлат дастури илмий координатори, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, ФВВ полковники Зиновий Новицкий.
Умуман олганда, минтақадаги фаолият қуйидаги асосий йўналишлари бўйича олиб борилмоқда: қуриб кетган Орол денгиз тубини кўкаламзорлаштириш, тупроқ саҳроланишига қарши чораларни кўриш, иқлим аридизацияси (қақраши)ни бошқариш, ўтлоқларни тиклаш ва чорвачиликни ривожлантириш.
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ва «AGRO SOIL» МЧЖ ўртасида эришилган келишувларига мувофиқ Орол денгизи қуриб кетган тубида саҳро ва бута ўсимликлар Генофондини яратиш дастури доирасида биз «Гумимакс – Двойная сила» («Гумимакс – Қўшалоқ куч») препаратининг саҳро ўсимликлар унувчанлиги, илдиз тизимининг ривожланиш шиддатлиги ҳамда ем-хашак экинларининг тўйимлиги ва биомассасини оширишbга бўлган таъсирини аниқлашда фаол иштирок этмоқдамиз.